Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Ойлик кечиктирилгани учун компенсация тўланиши қонунан мустаҳкамланяпти

Ойлик кечиктирилгани учун компенсация тўланиши қонунан мустаҳкамланяпти

Ялпи мажлисда кўриб чиқилган янги лойиҳага кўра, иш берувчи маошни вақтида бермаса, ҳар бир кечиккан кун учун қўшимча пул тўлашга мажбур бўлади.

Лойиҳа фақат рақамлаштириш билан чекланиб қолмаган, иш жойидаги ҳар қандай тазйиқ ва зўравонликни тақиқлаш, жабрланганларни ҳимоя қилиш бўйича аниқ нормалар киритиляпти.

Лойиҳа меҳнат бозорини мутлақо янги, шаффоф босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Хусусан, ишга қабул қилиш жараёнида қоғозбозликни йўқотиш мақсадида талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кескин қисқартирилади.

Ишга кираётган фуқародан асосан фақат шахсий идентификация рақами сўралади.

Тизимнинг рақамлашуви натижасида электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш бекор қилинади, электрон имзо ёки Face-ID эса юридик жиҳатдан оддий имзо билан бир хил мақомга эга бўлади.

Киритилди: Бугун 16:20. Ўқилди: 319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!