Сўнгги 5 йил ичида Европанинг топ-5 лигаларида ҳар мавсум камида 20 та гол уриб келаётган фақат икки футболчи бор. Улар — Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд.
Шанба куни «Реал» ҳужумчиси Мбаппе «Вильярреал»га қарши ўйинда дубль қайд этди (2:1). У жорий Ла Лига мавсумида 26 ўйинда 20 та гол ва 3 та ассистга эга. Мбаппе "ПСЖ" сафида франция чемпионатининг сўнгги 4 мавсумида қуйидагича голлар урганди:
2023/24 – 27 гол.
2022/23 – 29 гол
2021/22 – 28 гол
2020/21 – 27 гол.
Холанд эса кеча «Брайтон»га қарши ўйинда пенальтидан гол урди (2:2). «Манчестер Сити» ҳужумчиси жорий АПЛ мавсумида 28 ўйинда 21 та гол ва 3 та ассист билан ҳаракат қилмоқда. Холанднинг аввалги 4 мавсумдаги статистикаси қуйидагича:
2023/24 (АПЛ, "Манчестер Сити") – 27 гол.
2022/23 (АПЛ, "Манчестер Сити") – 36 гол
2021/22 (Бундеслига, "Боруссия Дортмунд") – 22 гол
2020/21 (Бундеслига, "Боруссия Дортмунд") – 27 гол