2025 йил учун давлат дастури лойиҳасида Экологик партия, Экология вазирлиги, Фанлар академияси ва жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олиб, ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш мақсадида 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилишга мораторий (чеклов) жорий қилиш таклиф этилмоқда.
✅ Бунда:
➖ мораторий фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ва (ёки) етиштириладиган ёввойи ҳайвонларни овлаш ҳамда санитар мақсадларда ов қилишга татбиқ этилмайди;
➖ овчиларга муқобил машғулот сифатида ҳудудларда ўқ отиш спортига ихтисослаштирилган махсус полигонларда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади;
➖ шаҳарлардаги табиий сув ҳавзалари ихтиофаунасининг популяциясини қайта тиклаш мақсадида марказий шаҳарлардан оқиб ўтувчи дарё ва сойларда 2025 йилдан бошлаб, ҳар йили 15 тоннадан кам бўлмаган чавоқлантириш ишлари амалга оширилади.