SpaceX АҚШ расмийларига Starlink сунъий йўлдошларига рақобатчи компания устидан шикоят қилиб, «асоссиз тўқнашув хавфи» туфайли уларнинг учирилишини тақиқлашга уринди.
Калифорнияда жойлашган AST SpaceMobile компанияси паст Ер орбитасига бор-йўғи 250 та BlueBird сунъий йўлдошини учиришни режалаштирмоқда. SpaceXда эса 7800 та сунъий йўлдош мавжуд. Лекин рақибнинг сунъий йўлдоши ҳар бири Starlinkдан 10-20 марта каттароқ ва 5-6 марта оғирроқ.
Сунъий йўлдош интернети йўналишидаги рақобатчидан қутилиш учун SpaceX компанияси NASAни коинотдаги тўқнашувлар хавфини ва одамларга таҳдидларни қайта баҳолашга, ASTниинг коинотдаги фаолиятини тақиқлашга чақирди.