Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ота қизини хорижга юбормаслик учун “қизил паспорти“ни йиртиб ташлаган

Ота қизини хорижга юбормаслик учун “қизил паспорти“ни йиртиб ташлаган

Шаҳрихон туманида яшовчи 20 ёшли О.Б. исмли қиз хорижга чиқиш истагида хорижга чиқиш биометрик паспортини олган. Бироқ унинг ота-онаси чет давлатга қизини юборишга розилик билдирмаган. Шу сабабли, қизнинг отаси томонидан унинг “қизил паспорти“ йиртиб ташланган.

Бу ҳақда ички ишлар ходимлари фуқаро хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун қайта ариза топширганда хабар топган ва паспорти яроқсиз ҳолатга келтирилганлиги учун унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига асосан жарима қўлланилган.

Ҳозирда Мажбурий ижро бюросининг Андижон туманлараро бўлими давлат ижрочиси томонидан маъмурий жарима пуллари ундирилган.

Киритилди: Бугун 10:20. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!