Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ота 2 нафар фарзандларига уй-жой ҳадя қилди

A A A
Ота 2 нафар фарзандларига уй-жой ҳадя қилди

Мажбурий ижро бюроси Поп туман бўлими томонидан алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш давомида тарғибот ва тушунтиришлардан сўнг ота 2 нафар фарзандлари вояга етгунга қадар ҳисобланган қарздорлик эвазига уйни нотариал тартибда ўтказиб берди.

Фуқаро Р.Турсунов турмуш ўртоғи Н.Имомхўжаева билан оилавий келишмовчилик сабаб ажраб кетишган. 2 нафар фарзанд она қаромоғида қолади. Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг буйруғига кўра фарзандлар учун алимент ундириш белгиланади. Фуқаро Р.Турсунов билан алиментни ўз вақтида тўлашлиги ёки вояга етгунга қадар бир йўла тўлаб бериши мумкинлиги тушунтирилади.

Куни кеча Бюронинг туман бўлимига у 2 нафар фарзанди учун 18 ёшга қадар бўлган даврга ҳисоб-китоб қилиб беришларини сўраб мурожаат этди. Давлат ижрочиси томонидан ҳисобланганда қарздорлик 230 млн. сўмни ташкил этди. Масъулиятини ҳис этган ота фарзандлари учун алимент маблағ ўрнига уй-жойни берди.

Киритилди: 13:11 04.08.2021. Ўқилди: 2473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!