Парадда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва мамлакатга давлат ташрифи билан келган Вьетнам Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси бош котиби То Лам қатнашди.
Қозоғистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, парад ўтказилаётган майдонда уруш фахрийлари ва фронт ортида меҳнат қилганлар, дипломатик корпус вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат 5 мингдан ортиқ меҳмон йиғилган.
Парадда Қозоғистон Қуролли Кучларининг барча бўлинмалари ва бошқа ҳарбий тузилмаларидан 4 минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирок этди. 200 дан ортиқ қурол ва ҳарбий техника, шунингдек, 66 вертолёт ва ҳарбий самолётлар жалб қилинган.