Ўзбекистон миллий терма жамоаси вингери Остон Ўрунов Эроннинг “Персеполис” клуби билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар 2027-йилгача мўлжалланган битимга имзо чекди.
Маълумот учун, 14-турдан кейин “Персеполис” 26 очко билан 3-ўринни банд этган.
Остон Ўрунов жорий мавсумда 11 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма муаллифи бўлди.