Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчилари ўнлиги янгиланди

A A A
 Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчилари ўнлиги янгиланди

Transfermarkt портали Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчилари янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Рома» клуби форварди Элдор Шомуродов рейтингнинг топ-10лигидан жой олган.

Қитъамизнинг энг қимматбаҳо ўйинчилари рўйхатини бу сафар ҳам Сон Ҳён Мин бошқармоқда. «Тоттенҳэм»нинг 29 ёшли жанубий кореялик ҳужумчисининг трансфер баҳоси 75 миллион еврога нархланган.

Иккинчи ўринни Такэхиро Томиясу банд этган. «Арсенал»нинг 23 ёшли япониялик ҳимоячиси 25 миллион еврога баҳоланган.

Учинчи ўриндан ҳам япон ўйинчиси жой олган. «Айнтрахт»нинг 25 ёшли ўйинчиси Даити Камаданинг трансфер нархи 22 миллион еврони ташкил этган.

Бешликни эса Эрон миллий жамоасининг икки вакили тўлдирган. «Байер» форварди Сардор Озмун 22 миллион еврога, «Порту» ҳужумчиси Меҳди Торемийнинг трансфер нархи 20 млн еврога баҳоланган.

Топ-10лик рейтингни Элдор Шомуродов якунлаган. Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Рома»нинг 27 ёшли ҳужумчисининг нархи 8 миллион еврони ташкил этмоқда.

Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчилари топ-10 рейтинги билан танишинг:

 Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчилари ўнлиги янгиланди

Киритилди: 06:10 30.06.2022. Ўқилди: 3582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!