Ҳозирда об-ҳаво шароити ёмонлашиб, шамол тезлиги ошгани сабабли электр симларининг узилиши, дарахтларнинг қулаши ва ҳаводаги чанг миқдорининг ортиши мумкинлиги қайд этилмоқда.
Ҳокимлик фуқаролардан, автомобилларни дарахтлар ва электр тармоқлари остида қолдирмасликни, кўчада юришни имкон қадар чеклашни, шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлишни сўради.