Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон бокс терма жамоаси таркиби маълум

Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон бокс терма жамоаси таркиби маълум

19 сентябрдан Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида Осиё ўйинлари старт олади. 4 октябрга қадар давом этадиган қитъанинг нуфузли мусобақасида Ўзбекистон бокс терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Мусобақада юртимиз шарафини эркаклар ўртасида 6 нафар, аёллар ўртасида эса 5 нафар боксчи ҳимоя қилади.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

Эркаклар:

-55 кг: Самандар Олимов
-60 кг: Абдумалик Халоков
-70 кг: Шавкатжон Болтаев
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-90 кг: Тўрабек Хабибуллаев
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров

Бош мураббий: Тўлқин Қиличев.

Мураббийлар: Хуан Энрике Стейнерс, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Гафуров, Нодир Ғуломов, Алимардон Достонов, Шерзодбек Аҳмаджонов.

Аёллар:

-51 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-60 кг: Ситора Турдибекова
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Азиза Зокирова

Бош мураббий: Элшод Расулов.

Мураббийлар: Барбаро Фернандез Хименез, Ислом Таджибоев, Азим Худайқулов.

Жамоа раҳбари — Миршоҳид Тиллабоев, шифокор — Комилжон Расулов, физиотерапевт — Хесус Алберто.

Киритилди: 23:55 17.09.2026. Ўқилди: 468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!