27 сентябрь куни Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида навбатдаги, саккизинчи кун баҳслари якунига етди.
Ўзбекистон делегацияси вакиллари кун давомида жами тўртта медалга сазовор бўлди. Спортчиларимиз икки бор олтин медални қўлга киритган бўлса, яна икки йўналишда бронза билан тақдирланди.
Кураш баҳсларида Ибодатхон Агожонова ҳамда Шоҳруххон Бахтиёров ўз вазн тоифаларида барча рақибларини ортда қолдириб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Шунингдек, курашчи Бекмурод Олтибоев бронза медални қўлга киритди. Қиличбозликнинг сабля йўналишида эса Ўзбекистон аёллар терма жамоаси совриндорлар қаторидан жой олди.
Кун совриндорлари:
Олтин медаль: — Ибодатхон Агожонова — кураш — Шоҳруххон Бахтиёров — кураш
Бронза медаль: — Бекмурод Олтибоев — кураш — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси — қиличбозлик, сабля, жамоавий баҳс