Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Осиё – Тинчокеани бўйича шерик мамлакатлар етакчилари НАТО билан ҳамкорликни муҳокама қилишди

Осиё – Тинчокеани бўйича шерик мамлакатлар етакчилари НАТО билан ҳамкорликни муҳокама қилишди

Осиё – Тинчокеани бўйича шерик мамлакатлар етакчилари халқаро вазиятни ва НАТО билан ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишди, деб маълум қилмоқда Япония ташқи ишлар вазирлиги.

Хабарда Япония бош вазири Фумио Кисида, Австралия бош вазири Энтони Альбанезе, Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ва Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн Украинадаги вазиятни ва унинг жаҳон ҳамжамиятига таъсирини муҳокама қилгани айтилмоқда.

Таъкидланишича, тўрт мамлакат етакчилари Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётини бир овоздан қоралаган, шунингдек, Ҳинд – Тинчокеани минтақаси ва Европа хавфсизлигини таъминлаш масалалари бир-биридан айро эмаслиги эътироф этилган. НАТО билан шериклик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш кераклиги айтиб ўтилган".

Ушбу мамлакатларнинг етакчилари Мадридда бўлиб ўтаётган НАТОга аъзо мамлакатлар саммитида иштирок этмоқда. Бош вазир Кисида альянс саммитида илк бор иштирок этган Япония Вазирлар Маҳкамасининг биринчи раҳбари бўлди.

Киритилди: 22:15 30.06.2022. Ўқилди: 2367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!