Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга ишонч билдирди — 2025–2026 йилларда йирик лойиҳалар бошланади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга ишонч билдирди — 2025–2026 йилларда йирик лойиҳалар бошланади

Ўзбекистонда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида 23 та янги лойиҳани амалга оширилади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган Осиё тараққиёт банки бошқарувчилар кенгашининг 58 йиллик йиғилишида 2025–2026 йиллар учун умумий қиймати 3,6 миллиард доллар бўлган 23 та янги лойиҳани амалга ошириш дастури имзоланди.

Лойиҳалар таълим, ичимлик суви таъминоти, транспорт ва молиявий-техник ёрдам соҳалари каби ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий йўналишларини қамраб олади.

Хабарда қайд этилишича, ташрифнинг асосий натижаси — 2025–2026 йиллар давомида ОТБ Бошқарувчилар кенгаши раиси ваколати Ўзбекистонга ўтиши ҳақида расмий эълон қилиниши бўлди. Тадбирда қатнашган Жамшид Хўжаев кенгаш раиси сифатида тасдиқланди, бу эса Ўзбекистонга етакчи халқаро молия институтлари томонидан билдирилаётган юқори ишончнинг ёрқин тасдиғи бўлди.

Йиғилиш якунларига кўра, ОТБ бошқарувчилар кенгашининг 59 йиллик йиғилиши 2026 йил май ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши ҳақида якдил қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкига 1995 йилда аъзо бўлган ва ўшандан бери банк мамлакатга қарз, грант ва техник кўмак тақдим этиб келмоқда.

Киритилди: 19:03 11.05.2025. Ўқилди: 654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!