"Пахтакор" раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев клубни молиялаштиришдан фойда кўрмаслигини айтди.
"Пахтакор" умуман молиявий жиҳатдан фойда келтирмайди. Кимдир, шаҳаримизнинг бош жамоасини молиялаштириши керакку. Бизни ёшлигимиз бу жамоа билан ўтган. Имконимиз борлигида ёрдам беряпмиз. Дунё бўйича 10-15 давлатда футболдан фойда келса керак. Қолганларида йўқ. Ўзбекистонда футбол фойда келтиришига ишонмайман", - деди Ортиқхўжаев.