Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Орешник" – НАТО учун янги хавф! Путиннинг бу ракеталари ядровий қурол ўрнини босиши мумкин

"Орешник" – НАТО учун янги хавф!  Путиннинг бу ракеталари ядровий қурол ўрнини босиши мумкин

"Орешник" НАТО учун янги хавф туғдирмоқда - Американинг Foreign Policy журнали.

Кўпчилик экспертлар "Орешник"ни ядровий зарба бериш имкониятлари нуқтаи назаридан таҳлил қилган, бироқ "анъанавий имкониятлар ҳақида нисбатан кам сўз юритилган".

FP Путиннинг "Орешник" билан Россияга ядро қуроли деярли керак бўлмаслиги ҳақидаги сўзларида "ҳақиқат улуши бор" деб ҳисобламоқда.

"Россиянинг "Орешник" ракеталари билан НАТОнинг стратегик объектларига - авиабазалар, бошқарув пунктлари ва ракета базаларига оммавий зарба бериши, ҳатто Путин ядро қуролини қўлламаса ҳам, НАТОни саросимага солиши мумкин. Россиянинг Украинадаги тажрибаси мавжуд ракеталар ёрдамида стратегик объектларга ҳужум қилишдаги муаммоларни кўрсатди. Оддий жанговар қисмлар билан жиҳозланган Россия ракеталари паст аниқлик ва Украинанинг самарали ҳаво мудофааси туфайли Украинанинг асосий авиабазалари ва бошқа объектларини ишдан чиқара олмади. "Орешник" бу муаммони ҳал қилишга ёрдам беради," - дея ёзади журнал.

Унинг баҳолашича, "Орешник" битта ракетадан 36 тагача қуйи ўқ-дори чиқариши билан, бир нечта йирик авиабазаларда тўпланган Ғарб самолётларини йўқ қилишда "Искандер"ларга қараганда анча самаралироқ бўлиши мумкин.

"Днепрга берилган зарба видеоёзуви ва сунъий йўлдош тасвирлари таҳлили шуни кўрсатадики, "Орешник" эҳтимол 6 та жанговар каллак ташиши мумкин, уларнинг ҳар бири 6 та қуйи ўқ-дори билан жиҳозланган, жами 36 та. Ракета Ерга тушаётганда, у катта майдонни портловчи модда билан қоплаш учун бу қуйи ўқ-дориларни сочиб юбориши мумкин, худди ов милтиғи сочма ўқларни отгани каби," деб ёзади нашр.

Шу муносабат билан "Орешник"нинг мавжудлиги Россияга кўпроқ ноядровий вариантларни беради ва назарий жиҳатдан НАТО билан можаронинг дастлабки босқичида ядровий қуролдан фойдаланиш хавфини камайтиради. Бироқ, бу унга НАТО операцияларини оддий даражада сезиларли тарзда издан чиқариш учун кўпроқ имкониятлар ҳам беради.

Ҳозирги Европа мудофааси "Орешник"дан ҳимояланиш учун деярли ҳеч нарса қила олмайди. Шу сабабли, НАТО "Россияга самолётларни аниқлаш, нишонга олиш ва йўқ қилиш қийинроқ бўлиши учун уларни узоқ ҳудудларга тарқатиб жойлаштиришни ҳозирданоқ бошлаши керак."

Киритилди: 21:15 17.03.2025. Ўқилди: 1792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!