Оренбург шаҳрида Африкадан келган 10 нафар Сенегал фуқароси иш бошлагани маълум қилинди.
Мэр Юмадиловнинг айтишича, маҳаллий аҳоли ойлик 55 минг рубль бўлган ишларга қизиқмагани сабабли, ҳокимият ушбу соҳаларга мигрантларни жалб қилишга мажбур бўлмоқда. Яқин вақтда яна 60 нафар ишчи келиши кутилмоқда.
Улар шаҳарга қарашли ётоқхонада яшайди ва мослашиш учун француз тили таржимони ҳам ажратилган.