Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, агар парламент сайловларида ғалаба қозонса, келаси куниёқ Киев ҳукумати «Дружба» транзит нефть қувури фаолиятини қайта тиклашини кутмоқда.
Бу ҳақда Венгрия ҳукумати раҳбари РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
«Биз сайловларда ғалаба қозонамиз ва эртаси куни эрталаб украиналиклар уни («Дружба» нефть қувурини — таҳр.) очишади», — деди Орбан.