Орбаннинг қайд этишича, Будапешт диққатини учта сиёсий ва иқтисодий куч марказига қаратиш лозим: Москва, Берлин ва Анқара.
“Венгрия сиёсати унинг учбурчакдаги географик жойлашувини инобатга олган ҳолда белгиланади, унинг чўққилари уч давлат – Россия, Германия ва Туркия”, - деди Венгрия бош вазири.
Венгрия ҳукумати раҳбари бугунги кунда Будапешт ва Берлин ўртасидаги ҳамкорлик яхши ривожланмаётганини қўшимча қилди. Орбан Венгрия ва Германия ўртасидаги ҳозирги муносабатларни "энг танқидий" деб атади.