Индонезияда балиқчилар ғойиб бўлган 78 ёшли америкалик сайёҳ аёлнинг жасадини акула ошқозонидан топишди, дейилади “Sun” нашри тарқатган хабарда.
Газета ёзишича, 26 сентябрь куни кучли оқим сайёҳни Пулау Реонг ороли бўйлаб дайвинг саёҳати чоғида оқизиб кетган. Қутқарувчилар олиб борган саккиз кунлик муваффақиятсиз қидирувдан сўнг, ниҳоят, якшанба куни маҳаллий аҳоли йиртқич балиқни тутишга муваффақ бўлган.
Марҳум аёлни топган балиқчи шундай дейди:
– Ушланган акула, нимагадир, ғалати эди, мен жонивор елим идиш ёки балиқ тўрини ютиб юборган, деб ўйладим. Сабабини аниқлаш учун қорнини ёрдик.