Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирбининг айтишича, Россияга Мисрдан қурол-яроғ етказиб берилишининг аломатлари йўқ.
Кирби брифинг давомида тегишли баёнот берди.
“Миср Россияга ҳалокатли қуроллар кўринишида ёрдам бераётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ”, деди у.
The Waahington Post газетаси Америка разведкасининг фош қилинган ҳужжатига таяниб, Мисрнинг Россияга 40 мингтагача ракета юбориш режалари ҳақида ёзганди.