Қуйида рўйхатда номлари келтирилган шахслар Трампнинг янги одамлари бўлиши мумкин экан.
- АҚШ давлат департаменти (Давлат котиби) флоридалик сенатор Марко Рубио;
- Пентагон (Мудофаа вазири) Америка армияси фахрийси ва Fox News бошловчиси Пит Ҳегсет;
- Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи флоридалик конгрессмен Майк Уолз;
- БМТдаги доимий вакил Вакиллар палатаси аъзоси Элиза Стефаник;
- Оқ уй маъмурияти раҳбари Трамп ўзи «Муз маликаси» деб атаган Сюзан Уайлс;
- Чегара назорати, ички хавфсизлик вазири Жанубий Дакота губернатори, 52 ёшли Кристи Ноэм;
- Ҳукумат самарадорлиги департаментини (DOGE) миллиардер Илон Маск ва Республикачилар партияси праймеризида президентликка номзод бўлиш учун Трампга рақобатлашган Вивек Рамасвами эгаллайди.