Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Агар АҚШдан ҳарбий ёрдам тўхтатилса....

 Агар АҚШдан ҳарбий ёрдам тўхтатилса....

Агар АҚШдан ҳарбий ёрдам тўхтатилса, Украина бир неча ой ичида оддий ядровий бомба яратиши мумкин, - дея хабар бермоқда The Times Украина Мудофаа вазирлигига таяниб.

Бу 1945 йилда Қўшма Штатлар томонидан Нагасакига ташлаб юборилган «Little Boy» атом бомбасида қўлланиладиган технологиядан фойдаланган ҳолда оддий плутоний асосидаги қурилма бўлиши мумкин. Нашрнинг қайд этишича, плутонийнинг ўзи ядровий реакторларнинг ишлатилган ёқилғи таёқларидан олиниши мумкин.

Шунингдек, экспертларнинг фикрича, Украина тахминан 1000 км масофага учадиган ўзининг баллистик ракетасини яратишга яқин турибди.

Киритилди: 17:22 14.11.2024. Ўқилди: 1480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!