"Украина Россия билан тинчликка эришиш учун ҳудудий имтиёзлар бўйича ўз позициясини белгилаши керак."
Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан CNN телеканалига берган баёнотида айтиб ўтди.
"Менинг фикримча, энг муҳими, Украина ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши керак," - деди у.
Унинг сўзларига кўра, ечим ташқаридан, шу жумладан, Вашингтон томонидан мажбурланиши керак эмас. Унинг таъкидлашича, Вашингтон Киев билан фаол ҳамкорлик қилмоқда ва бўлажак музокараларнинг мумкин бўлган форматини муҳокама қилмоқда.