Хабарларга кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Жон Рэтклифф бу қадамга қарши чиқмоқда. Трамп маъмуриятнинг юқори мартабали бир расмийси эса Россия ичкарисидаги нишонларга зарбалар учун ишлатиладиган разведка маълумотларини чеклашни таклиф қилган.
Semafor нашрининг Трамп маъмуриятидаги аноним суҳбатдошининг сўзларига кўра, Оқ уйда Киев билан разведка ҳамкорлигининг кейинги тақдири бўйича ягона позиция йўқ. Манбанинг тахмин қилишича, эҳтимолий чеклов, биринчи навбатда, Украина Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун фойдаланадиган маълумотларни узатишга тааллуқли бўлади.
"Трамп жуда ғазабда. У тегишли буйруқ бериши мумкин," - деди Semafor нашри суҳбатдоши.
Аввалроқ, Трамп АҚШ ҳали ҳам Украинага разведка маълумотларини тақдим этаётганини айтган эди.