Бугун 4 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Оқ уй Трамп Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди

Оқ уй Трамп Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан ҳеч қандай шартларсиз музокара олиб боришга тайёр.

Бу ҳақда Оқ уй расмийсига таяниб, Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.

Расмийнинг эслатишича, Трамп ўзининг биринчи муддати давомида Шимолий Корея етакчиси билан уч марта учрашган ва бу "Корея яриморолидаги вазиятни барқарорлаштириш"га ҳисса қўшган. Агентлик манбасига кўра, АҚШнинг Шимолий Кореяга нисбатан сиёсати шундан бери ўзгармаган. "Президент Трамп ҳеч қандай шартларсиз Ким Чен Ин билан мулоқотга очиқ", - деди исми ошкор қилинмаган расмий. Ёнҳап ахборот агентлигининг аниқлик киритишича, Оқ уй Америка президенти дастлабки шартларни талаб қилмаётганига биринчи марта ойдинлик киритмоқда.

Киритилди: 10:00 01.10.2025. Ўқилди: 698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!