АҚШ маъмурияти интернет ва оммавий ахборот воситаларида тарқалган олимларнинг сирли ўлими ёки бедарак йўқолиши ҳақидаги даъволарни ўрганишини маълум қилди.
Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.
Левиттнинг айтишича, агар тегишли идоралар зарур деб топса, Дональд Трамп маъмурияти мазкур ҳолатлар бўйича текширув ўтказади ва жамоатчиликка ҳисобот тақдим этади.
Хабарда айтилишича, 2024 йилдан бери АҚШда камида ўн нафар олим бедарак йўқолган ёки вафот этган. Шу боис бу воқеалар ўзаро боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида турли тахминлар тарқалмоқда.
Тилга олинганлар орасида мудофаа соҳаси мутахассислари, NASA тадқиқотчилари, Massachusetts Institute of Technology профессори ва бошқа илмий ходимлар бор.