АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Оқ уйда стенографлар штатини кенгайтириш имкониятини муҳокама қилмоқда, чунки Америка раҳбари "кўп гапирмоқда". Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда. Агентликнинг манбаларга таяниб хабар беришича, ҳозирда Оқ уйда ишлаётган стенографлар Трампнинг "ҳар бир сўзига риоя қилишга уриниб, зўриқишга дуч келмоқда". "Баёнотлар оқими"ни ҳисобга олган ҳолда, маъмуриятнинг тегишли бўлимларидаги сиёсатчилар қўшимча ходимларга муҳтож деб ҳисоблашади.