Қўшма Штатлар Хитой билан тўғридан-тўғри ҳарбий мулоқот каналларини тиклашга интилади. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг Ҳинд ва Тинч океани минтақалари ишлари бўйича координатори Курт Кэмпбелл маълум қилди.
“Биз Америка Қўшма Штатлари ва Хитой учун кутилмаган вазиятлар тўплами ёки ҳар қандай воқеа ёки бахтсиз ҳодиса юз берганда самарали мулоқотни таъминлайдиган амалий қадамлар қўйиш муҳим деб ҳисоблаймиз”, — дейилади ТАСС хабарида.
Кэмпбеллнинг қўшимча қилишича, Вашингтон хитойлик ҳарбийларга “бу муҳим бўлган сабабларни, айниқса ҳарбий кучларимиз амалиётларда бир-бирига яқинлашиб бораётган бир пайтда” етказишда давом этади.