Бугун 29 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Opta: Раҳмоналиев жамоасига Чемпионлар лигасида энг оғир қуръа тушди

Opta: Раҳмоналиев жамоасига Чемпионлар лигасида энг оғир қуръа тушди

«Сабаҳ» Чемпионлар лигаси умумий босқичида энг қийин тақвимлардан бирига эга бўлди. Озарбайжон клуби рақибларининг Opta рейтинги бўйича ўртача кўрсаткичи энг юқорилардан бири ҳисобланади.

«Сабаҳ» умумий босқичда «Барселона», «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Боруссия», «Наполи», «Вильярреал», «Славия» ва «Викинг»га қарши майдонга тушади.

Топ-клублар орасида энг қийин тақвим «Манчестер Сити»га тўғри келган. Унинг рақиблари ўртача 91,7 рейтингга эга. Англия клуби, жумладан, «Барселона», «ПСЖ» ва «Наполи» билан ўйнайди.

Энг енгил тақвим эса «Штутгарт»га насиб этган — унинг рақиблари ўртача 88,9 рейтингга эга. Биринчи саватчадаги жамоалар орасида энг қулай қуръа «Интер»га тушган — 89,5.

«Ливерпуль» эса 36 иштирокчи орасида енгиллиги бўйича тўққизинчи тақвимга эга бўлди. Мерсисайдликлар рақибларининг ўртача рейтинги 90,0 ни ташкил этади.

Киритилди: 23:41 28.08.2026. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!