Бугун 6 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

OpenAI янги GPT-6 Astra сунъий интеллект моделини тақдим этди

OpenAI янги GPT-6 Astra сунъий интеллект моделини тақдим этди

АҚШнинг OpenAI компанияси янги GPT-6 Astra сунъий интеллект моделини тақдим этди.

Бу ҳақда OpenAI расмий сайтида маълум қилинди.

Компания GPT-6 Astra’ни дунёдаги энг ақлли модель деб атаб, унинг дастурий таъминот ишлаб чиқиш, киберхавфсизлик, илм-фан ва бошқа қатор соҳаларда илғор имкониятларга эга эканини таъкидлади.

"Ушбу модель компьютер ва браузерлардан фойдаланиш соҳасида ҳам янги стандарт ўрнатади. У энг мураккаб профессионал вазифаларни мислсиз тезлик, аниқлик ва фикр юритиш қобилияти билан бажара олади", — дейилади компания хабарида.

GPT-6 Astra бошқа имкониятлар қаторида онлайн шаклларни тўлдириш, CRM тизимида мижозлар ҳақидаги маълумотларни янгилаш, тақвимни бошқариш, интернетда тадқиқот олиб бориш, электрон хатларни қисқача мазмунда умумлаштириш ва илмий маълумотларни таҳлил қилиш имкониятига эга.

Шунингдек, модель ўйинлар, веб-сайтлар, ҳужжатлар ва тақдимотлар ярата олади.

Киритилди: 23:53 04.09.2026. Ўқилди: 490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!