Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

OpenAI ўзининг ижтимоий тармоғини яратмоқда

OpenAI ўзининг ижтимоий тармоғини яратмоқда

OpenAI Х (собиқ Twitter) ва Meta билан рақобатлаша оладиган ўзининг ижтимоий тармоғини яратиш устида ишламоқда.

Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

OpenAI режалари билан таниш бўлган манбаларга кўра, янги ижтимоий тармоқ ChatGPT орқали тасвир яратиш билан боғланади. Прототип аллақачон оддий ижтимоий тармоқлар каби тасмага эга.

Ижтимоий тармоқ алоҳида илова сифатида чиқариладими ёки ChatGPT таркибига кирадими, ҳозирча маълум эмас. 2025 йил март ойида ChatGPT дунёдаги энг кўп юклаб олинган иловага айланди.

The Verge нашрининг ёзишича, ижтимоий тармоқнинг чиқарилиши OpenAI бош директори Сэм Альтман ва Илон Маск ўртасидаги рақобатни кучайтириши мумкин. Февраль ойида Маск OpenAIни 97,4 миллиард долларга сотиб олишни таклиф қилган, бироқ рад жавоби берилган эди. Шундан сўнг Альтман ҳазил билан "Твиттерни ўзлари 9,74 миллиард долларга сотиб олишлари мумкин", деб айтди.

Бундан ташқари, OpenAI ижтимоий тармоғи нейрон тармоқларни ўқитиш учун жуда муҳим бўлган ноёб фойдаланувчи маълумотларига реал вақт режимида киришни очиши ҳам маълум. Мисол учун, Х компанияси энди бундай маълумотларни xAIнинг Grok чатботига юборади.

Киритилди: 17:50 20.04.2025. Ўқилди: 769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!