Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

OpenAI илк бор Пентагон билан 200 миллион долларлик оммавий шартнома имзолади

OpenAI илк бор Пентагон билан 200 миллион долларлик оммавий шартнома имзолади

OpenAI (ChatGPT’ни ишлаб чиққан компания) илк бор Пентагон билан 200 миллион долларлик оммавий шартнома имзолади.

Шартноманинг мақсади — илғор сунъий интеллект технологиялари ёрдамида Пентагоннинг маъмурий фаолиятини қайта шакллантириш ва унинг моделини яратиш. Жумладан, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун тиббий хизматларга киришни яхшилаш, дастур ва харидлар бўйича маълумотларни кўриб чиқиш усулларини оптималлаштириш ҳамда фаол киберхавфсизликни қўллаб-қувватлаш кабилар режалаштирилган.

Давлатга қаратилган ушбу янги ташаббус OpenAI for Government деб номланади. Бу ташаббус аввал эълон қилинган бошқа давлат лойиҳаларини ҳам ўз ичига олади ва бюрократия ҳамда қоғозбозликни қисқартиришга йўналтирилган.

Киритилди: 15:11 17.06.2025. Ўқилди: 399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!