2 октябрдан бошлаб барча мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини одатий иш режимида давом эттириши айтилди.
“Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, айрим боғчаларимизда умумий овқатланиш хизматлари хусусий корхоналар томонидан аутсорсинг тизими орқали йўлга қўйилган. Шартномаларда санитария талаблари ва меъёрларига қатъий риоя қилиш белгиланган.
Шу билан бирга, Вазирлик ўз масъулиятини чуқур ҳис қилади ва назорат механизмларини янада кучайтиради.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда воқеа тафсилотлари ҳар томонлама ўрганилмоқда. Камчиликлар аниқланса, тегишли шартномалар қайта кўриб чиқилади ёки бекор қилинади.
Вазирлик Прокуратура идоралари, Иқтисодиёт ва молия ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда барча зарур чораларни амалга оширади” – дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 25 сентябр куни Тошкент вилоятининг Пискент ва Бўка туманларида болалар боғчалари тарбияланувчилари заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилди.
26 сентябр куни Нурмат Отабеков шифохоналарга 1922 нафар бола заҳарланишдан шикоят қилиб мурожаат қилганини айтди.