Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун жавобгарлик белгиланади

Оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун жавобгарлик белгиланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 24 декабр куни бўлиб ўтган мажлисида Жиноят кодексининг 244-моддасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг 244-моддаси учинчи қисм билан тўлдирилиб, унда оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик учун алоҳида жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.

Шу билан бирга, Жиноят кодекси 244-моддасининг тўртинчи қисмида оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун тўғридан тўғри жавобгарлик кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу модда янги бешинчи қисм билан тўлдирилиб, унда ўқувдан ўтган шахс ўз хоҳиши билан ўқувдан ўтгани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган тақдирда, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгилаб қўйилмоқда.

Киритилди: 10:42 26.12.2024. Ўқилди: 618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!