Фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Олий суд раиси К.Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар ўтказган оммавий қабул ўз ниҳоясига етди.
Оммавий қабулнинг сўнгги куни кеча, 16 июль санасида Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон Бадиий академиясида бўлиб ўтди. Унда Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Юнусобод туманлари аҳолисининг мурожаатлари ўрганилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.
Оммавий қабулда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Махмудова, Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосарлари Акбарали Турабов, Мақсудбек Саидов, Шуҳрат Аббасов ва Судьялар Олий кенгаши судьялари, Олий суд ҳамда Тошкент шаҳар судининг фуқаролик, жиноят ишлари бўйича, маъмурий, иқтисодий судларнинг раислари, судьялари жами 150 нафар фуқаронинг мурожаатларини қабул қилишди.
Сайёр қабулда Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Юнусобод туманлари фуқароларидан келиб тушган мурожаатлардан 59 нафари жиноят ишлари, 11 нафари маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлар, 80 нафари эса фуқаролик ишлари бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этди.
Шунингдек, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича мурожаатлар қуйидагича ижобий ҳал этилди: