Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Омбудсман Каттақўрғондаги ҳодисага муносабат билдирди

Омбудсман Каттақўрғондаги ҳодисага муносабат билдирди

Омбудсман ҳодисани «аёл ва онага бўлган муносабат қадр-қийматини камситувчи ва ғайриинсоний ҳолат» деб атади ва у қонунчиликка асосан жазо ва жамоатчилик танбеҳига лойиқ эканлигини маълум қилди.

Улуғбек Муҳаммадиев мазкур ишни кўриб чиқиш жараёнини кузатиб бориш ниятида эканлиги ва бу ҳақда Бош прокуратурага талабнома юборилганлигини билдирди. Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги ҳудудий вакилига суд мажлисларида иштирок этиш вазифаси юклатилган.

«Мазкур ҳолат ички ишлар органлари ходимлари ўртасида уларнинг ҳулқ-атвор этикаси ва ‘Ички ишлар органлари ҳақида’ги қонунда кўзда тутилган меъёрларни сўзсиз бажариши юзасидан кенг кўламли тушунтириш ишлари ташкил этиш учун бошланғич нуқта бўлиши лозим», — дейилади омбудсман баёнотида.

Манба: daryo.uz
 

Киритилди: 01:49 10.07.2018. Ўқилди: 2487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!