Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Олтинкўл туманидаги “газ заправка”да 13,8 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилингани аниқланди

Олтинкўл туманидаги “газ заправка”да 13,8 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилингани аниқланди

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Хусусан, Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида жойлашган “O.G.O” МЧЖга қарашли автотранспорт воситаларини газ билан тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган текширув давомида, ўлчов қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатилгани натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 13,8 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилингани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:09 25.07.2025. Ўқилди: 521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!