Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Олтин нархини ушлаб туриб бўлмаяпти

Олтин нархини ушлаб туриб бўлмаяпти

Олтин нархи ўсишда давом этмоқда. Қимматбаҳо метал нархи чоршанба кунги савдоларда ўз рекордини янгилади ва унция учун 2800 доллардан ошди.

Олтин нархининг кўтарилиши АҚШдаги президентлик сайловлари билан боғлиқ ноаниқлик шароитида энг ишончли активларга талабнинг умумий ортиши билан боғлиқ, дейди Австралия Ҳамдўстлик банки (CBA) таҳлилчиси Вивек Дхар.

Доналд Трампнинг АҚШ президентлигига қайтиши эҳтимоли ортиб бораётгани хавфсиз активларга бўлган талабни қўллаб-қувватламоқда, чунки унинг сайловдаги ғалабаси Вашингтон сиёсатининг ўзгаришига, геосиёсий тарангликнинг кучайишига ва мамлакатнинг қарз юкининг ортишига олиб келиши мумкин, дейилади Марказий банк шарҳида.

Банк экспертлари 2024 йилнинг тўртинчи чорагида олтиннинг ўртача нархи унция учун 2800 доллар, 2025 йилнинг тўртинчи чорагида 3000 долларни ташкил этишини кутмоқда.

Қимматбаҳо метал истеъмоли ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоизга ошиб, биринчи марта 100 миллиард доллардан ошди.

Киритилди: 22:12 30.10.2024. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!