Сешанба кунги Осиё сессиясида олтин нархи янги рекорд даражага етди ва 3500 долларга яқинлашди, дея хабар беради Investing.
04:27 ҳолатига кўра (GMT), спот олтин 1,7 фоизга ошиб, бир унция учун 3 482,76 долларни ташкил этди, июнь фючерслари эса 1,9 фоизга ошиб, унцияси 3 491,20 долларни ташкил қилди.
Ўсишнинг асосий омиллари геосиёсий хатарларнинг кучайиши, марказий банкларнинг юқори талаби ва инфляция билан боғлиқ давом этаётган хавотирлар эди, деб ёзади Investing.
Кетма-кет ўсиш АҚШнинг пул-кредит сиёсати билан боғлиқ хавотирлар билан боғлиқ, яъни бу Президент Трамп Федерал захира тизимини қайта қуриш режасини эълон қилганидан кейин содир бўлди.