Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ОЛТИАРИҚДА ГАРОВ МУЛКИ АНИҚЛАНДИ: "ЯШИРИН" ЮК МАШИНАСИ ТОПИЛДИ

A A A
ОЛТИАРИҚДА ГАРОВ МУЛКИ АНИҚЛАНДИ: "ЯШИРИН" ЮК МАШИНАСИ ТОПИЛДИ

Молиявий мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш борасида Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ўз фаолиятини янада кучайтирмоқда.

Бугунги кунда Олтиариқ туманида навбатдаги муваффақиятли ижро ҳаракати амалга оширилди – қидирувдаги гаров мулки топилди!

Гап шундаки, қарздорлик юзасидан гаровга қўйилган бир юк машинаси узоқ вақтдан бери қидирувда бўлган. МИБ Олтиариқ туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тинимсиз тезкор қидирув ва пухта таҳлилий ишлар натижасида, ниҳоят, ушбу юк машинасининг жойлашган манзилига аниқлик киритилди.

Аниқланишича, гаров мулки Олтиариқ туманида жойлашган устахоналарнинг бирида экан. МИБ ходимларининг изчил саъй-ҳаракатлари туфайли топилган юк машинаси белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун жарима майдончасига топширилди.

Киритилди: 10:49 18.07.2025. Ўқилди: 842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!