Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Олти давлат вакиллари Эронда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади

Олти давлат вакиллари Эронда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади

Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун келаси ҳафта Эронда олти давлат, жумладан Покистон, Хитой ва Россия вакиллари билан учрашув бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Эрон ТИВ матбуот котиби Эсмоил Бағий вазирликнинг Telegram-каналида маълум қилди.

"Эрон Ислом Республикаси қўшни мамлакатларда хавфсизлик ва барқарорликка катта аҳамият беради ва шу муносабат билан минтақа давлатлари ўртасидаги зиддиятларни камайтириш ва улар ўртасида ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади", — деди у.

Бағийнинг сўзларига кўра, учрашув келаси ҳафта Покистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Хитой ва Россиянинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари иштирокида Теҳронда бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 10:15. Ўқилди: 284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!