1️⃣Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор тумани бўлими ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.К. 4 300 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 52 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
2️⃣Шу каби, Департаментнинг Мирзаобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ж. фуқаро Ж.Р.га 4 000 АҚШ долларини 48,8 млн сўм сотган вақтида ушланган.
3️⃣Департаментнинг Косон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Ш. фуқаро Б.Ё.дан 4 000 АҚШ долларини 47,6 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, 4 300 АҚШ доллари ва 65,7 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.