Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Олмазорда 1,2 млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилди

Олмазорда 1,2 млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилди

Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 10.09.2025 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор ташкилотдан 17 нафар собиқ ходимлар фойдасига жами 1 млрд. 200 млн. 675 минг сўм миқдоридаги иш ҳақларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган.

17 нафар собиқ ходимлар фойдасига иш ҳақларини ундириш ижро ҳужжати бўйича Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан дарҳол мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Давлат ижрочиси томонидан ваколатли органлар ва ташкилотлардан олинган жавобларга кўра, қарздор ташкилотнинг тегишли банкда пул маблағлари сақланаётганлиги аниқланган.

Ижро ҳужжатлари Бюро органлари иш юритувига келиб тушганидан сўнг, қарздор ташкилотга нисбатан барча мажбурий ижро чоралари амалга оширилади.

Навбатдаги ҳолатда ҳам собиқ ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида бермаган ташкилотнинг ҳам барча ҳисоб рақамларига банд солинган ва бошқа ҳисоб рақамларида пул маблағлари борлиги аниқланган.

Мазкур пул маблағларини хатлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 47-моддаси 5 қисмига асосан, тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган. Натижада, Бюронинг туман бўлими томонидан жами 1 млрд. 200 млн. 675 минг сўм миқдоридаги иш ҳақлари 17 нафар ундирувчи фуқароларнинг фойдасига ундириб берилган.

Киритилди: 21:55 18.10.2025. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!