Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Олмазор туманида икки фуқаро ўзаро жанжаллашди

Олмазор туманида икки фуқаро ўзаро жанжаллашди

Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаро ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 6 июнь куни тахминан соат 17.00 ларда Олмазор тумани, Сағбон 1-берк кўчасида, 1993 йилда туғилган У.Э. таниши 1993 йилда туғилган М.А. билан оғзаки тортишиб қолиб, ўзаро жанжаллашиб кетган. Шу атрофда бўлган фуқаролар уларни ажратган. Жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судига юборилган.

Киритилди: 11:39 07.06.2025. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!