Бир кунда камида бир-иккита олма истеъмол қилиш керак, ширинликлар ўрнига қуритилган олма ейиш мумкин, олмали пирогни эса вақти-вақти билан истеъмол қилган маъқул. Бу ҳақда Москва соғлиқни сақлаш департаменти бош диетологи Антонина Стародубова айтиб ўтди.
Диетологнинг айтишича, олма нафақат хуштаъми, яхши ҳолатда узоқ муддат сақланиши, балки одам организми учун зарур бўлаган фойдали витаминлар, минераллар, антиоксидантлар ва клетчаткалар манби экани билан ҳам ажралиб туради.
“Олма таркибида В1, В2 витаминлари, фолий кислота, каротиноидлар ҳамда С витамини мавжуд. Каротиноидлар (А витамини), С витамини, шунингдек, асосан олма пўстлоғида мавжуд бўлган биофлавоноидлар одам ҳужайралари мембранасини зарарланишдан ҳимоя қилади”, дейди А.Стародубова.
Олмадаги клетчатка, шунингдек, озиқ-овқат толаларини кўп сақлайдиган пўстлоғи ичаклар микрофлорасини мувозанатда ушлаш, липид алмашинувни меъёрлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Органик кислоталар овқат ҳазмини яхшилайди.
Шифокор олмага нисбатан аллегрияси бор одамларга уни истеъмол қилмасликни тавсия қилди, дейилади ria.ru сайтида.