Тадбиркорлик субъектининг 4.5 млрд сўм маблағлари ҳисобига замонавий кўринишга келтирилган автошоҳбекатда аҳоли ва ҳайдовчилар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, она бола хонаси, тиббиёт хонаси зарур жиҳозлар билан жиҳозланган.
10 ноябрь куни реконструкциядан чиқарилиб, янгича қиёфа касб этган Олмалиқ шаҳар автошоҳбекатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Тадбирда транспорт вазирининг биринчи ўринбосари, шаҳар прокурори, вилоят транспорт бошқармаси мутасаддилари, нуронийлар ҳамда шаҳар фаоллари иштирок этди.
Тадбиркорлик субъектининг 4.5 млрд сўм маблағлари ҳисобига замонавий кўринишга келтирилган автошоҳбекатда аҳоли ва ҳайдовчилар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, она бола хонаси, тиббиёт хонаси зарур жиҳозлар билан жиҳозланган.
Қайта реконструкциядан сўнг автошоҳбекатда кунлик 120-130 та энгил ва 18-20 та автобусга ҳамда 900-1000 нафар йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.