Ўзбекистон Президентининг коррупцияга қарши кураш ва шаффофликни таъминлаш чора тадбирлари борасидаги қарор ва фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. 7 июль куни АОКАда ушбу қарор мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Эффект.уз.
Унда Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов иштирок этиб, суд тизимида коррупцион элемент бор деган қараш нотўғри эканлигини таъкидлади. Муслимов фикрича, Суд тизимидаги ишлар тўғрисида электрон тарзда аҳолига ҳисобот берилади.
"Биринчи ярим йилликда чиқарилган суд қарорларидан атиги 3,5 фоизига апелляция берилган. Қолган 96,5 фоизи эътироз билдирмаган. Бугунги кунда фуқаролар ҳатто уйида ўтирган ҳолатда гувоҳлик бериши мумкин. Биронта ОАВга суд мажлисларида иштирок этиши учун тўсқинлиик қилинмаяпти. Суд тизимида коррупцион элемент бор деген фикрларга мен қўшилмайман!” – дейди Муслимов.