Бугун 21 январь, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Олий Мажлис биноси олдида ўнлаб ҳайдовчилар норозилик намойиши уюштирди

Олий Мажлис биноси олдида ўнлаб ҳайдовчилар норозилик намойиши уюштирди

Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари орасида енгил автомобилда қатнайдиган ўнлаб ҳайдовчилар 13 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биноси олдида тўпланди. «Kun.uz»нинг хабар беришича, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган ҳайдовчилар 1 январдан кучга кирган янги божхона тартибидан шикоят қилмоқда.

Янги тартибга кўра, жисмоний шахслар шахсий эҳтиёжлари учун чет элдан олиб келаётган товар миқдори божсиз олиб кириш меъёрларидан орца, божлар соддалаштирилган тартибда ундирилади — божхона божи, ҚҚС ва акциз солиғи ўрнига ягона божхона тўлови жорий этилди. Тўлов ставкаси товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин бир килограми учун 3 доллардан кам бўлмаган миқдорда белгиланган. Ҳайдовчилар жорий этилган бож миқдори қимматлигини айтиб, уни пасайтиришни илтимос қилмоқда.

«Ўзбекистонга кириб келишда 1 кило юк учун тўланадиган 3 доллар Россияда ишлайдиган юртдошларимизга ва Россия—Ўзбекистон йўналишида қатнайдиган ҳайдовчиларга оғирлик қиляпти.

Россияда ишлайдиган яқинларимизнинг ойлиги 30—35 минг рубл атрофида бўлса, ундан ойлик патент тўлови ва квартирасига тўласа, юкларини олиб келишимиз учун бизга килосига 120 рублдан (2 долларга яқин) тўлов қилса, фуқароларимизга нима қолади?

Оила боқиш учун 4—5 кунлаб, уйқусизлик билан Қорақалпоғистонгача етиб келамиз. Шу вақт ичида Қозоғистон билан чегарадаги божхонада бир кунлаб навбатда қолиб кетамиз. Божхонага киришда «Юкларимиз учун қанча пул олишаркан?» деб юрак ҳовучлаб ўтирамиз.

Машинасининг тиркамаси борлар 10 миллион сўмдан бошлаб тортишиб-тортишиб, 4—5 миллион сўмгача туширишади. Енгил машина устидаги багажи учун 1,5—2 миллион атрофида пул тўланади. «Агар пулни тўламасанг, қора рўйхатга киритамиз. Кейин Ўзбекистондан чиқа олмайсан», деб дағдаға ҳам қилишади», — дейилади ҳайдовчиларнинг расмийлар номига ёзилган илтимосномада.

Киритилди: 11:20 14.01.2020. Ўқилди: 2398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!