Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади

“Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-61-сон, 26.03.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан:

олий ҳарбий таълим муассасаларининг намунали курсантлари (талабалари) ва тингловчилари учун “Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади;

ўқувчилар ўртасида муҳандислик-ихтирочилик йўналишида олимпиадалар ўтказиш йўлга қўйилади. Бунда ғолиб бўлган битирувчи ёшлар давлат олий таълим муассасаларининг олимпиада йўналишига мос ва турдош таълим йўналишларига имтиҳонларсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Бундан ташқари, ёшларни илмга қизиқтирувчи, тарбиявий аҳамиятга эга ва умуммиллий қадриятларни шакллантиришга хизмат қилувчи миллий медиаконтентлар яратиш ҳамда энг яхши интеллектуал шоуларни ташкил этиш учун 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.

Шунингдек, ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Яшил ташаббуслар”ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Мазкур жамғарма 10 миллиард сўмгача миқдорда шакллантирилади.

Киритилди: 18:09 28.03.2025. Ўқилди: 751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!